“Саховат ва кўмак”: Данғарада 7 та оилага 500 минг сўмдан пул берилди

03.05.2020 13:05:03

Данғара туманидаги “Катта минглар” маҳалла фуқаролар йиғинида 3100 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 271 нафари карантин сабабли вақтинча ишсиз, кам таъминланган оилалар ҳам 10 дан зиёд.

Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши депутати Бахтиёржон Эргашев ҳомийлар кўмагида маҳалла фуқаролар йиғинининг Катта минглар, Кичик минглар қишлоқлари хонадонларига файз, ифторлик дастурхонларига тўкинлик улашди. 23 та оилага рўзғор учун зарур маҳсулотлар, 7 та оилага талабларига асосан дори-дармон воситалари хариди учун 500 минг сўмдан пул берилди.

  • Рамазон кунлари амалга оширилган ҳар бир савобли ишнинг ажри улуғдир, – дейди маҳалла оқсақоли Шокиржон Маҳкамов. – Давлатимиз раҳбари синовли кунларда сабр билан боримизни биргаликда баҳам кўриш, эътиборга муҳтож инсонларга қувонч ва меҳр улашиш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати остида барчамизни бирлаштирдилар. Унда депутат, тадбиркор, ташкилот ходими сингари турли соҳа вакиллари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқдалар. Мақсад аҳоли мушкулини осон қилишдир.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+