“Саховат ва кўмак”: Депутат маҳалла аҳолисига озиқ-овқат тарқатди

26.05.2020 09:05:18

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Улбосын Сейтжанова Нукус шаҳридаги «Дослық» ва «Орнек» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Депутат ушбу оилалар учун гўшт, ёғ, макарон, ун, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ҳисобидан тарқатиб, савоб ишга қўл урди. Шунингдек, аҳолини карантин талабларига амал қилиб боришини сўраб уларга тиббий ниқоблар ва қўлқоплар ҳам  берилди.

Бундай хайрли ишларни бошқа маҳаллаларда ҳам амалга ошириш назарда тутилган.

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+