“Саховат ва кўмак”: Депутатлар аҳолига моддий кўмак бермоқда

27.04.2020 11:04:24

Айни кунда коронавирус пандемиясига қарши курашиш жараёнида партия фаоллари, депутатлар ҳам аҳоли билан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Ҳудудларда аҳоли учун бепул тиббий ниқоблар, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тарқатишда хайр-саховат қилишмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат”СДПдан сайланган депутатлар томонидан саховатли ишлар амалга оширилаётгани эътирофга лойиқдир. Жумладан,  Халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши депутати, Денов туманидаги “Чағониён – Наслчилик – Денов” хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор Ислом Худойбердиев  тумандаги “Қизилжар” “Намуна”, “Қорахон”, “Янги ҳаёт” МФЙларидаги кам таъминланган оилаларга ўз ҳисобидан 2 та оғир вазндаги мол сўйиб, гўшт маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқобларни жами 80 хонадонга тарқатди.

Яна бир депутатимиз - Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати Алишер Йўлдошев Денов шаҳардаги Ўзбекистон”, “Баҳористон” МФЙлари кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 35 та оилага озиқ-овқат ва тиббий ниқоблар тарқатди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Ҳ.Алламуродов ўз ҳисобидан марказ ходимлари иштирокида 3 тонна арзонлаштирилган ун маҳсулотларини тумандаги “Учқизил”, “Қаҳрамон”, “Ш.Рашидов” МФЙлардаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 75 га яқин оилаларга тарқатди.

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати Обиджон Валиев ҳам ўз ҳисобидан ўзи сайланган “Галагузар” МФЙдаги кам таъминланган 25 та оилага 2 кг.дан гўшт, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқобларни марказ ходимлари билан ҳамкорликда тарқатди.

Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутати И.Тожиев ташаббуси билан Қизириқ туманидаги  маҳаллаларда тиббиёт ходимлари билан биргаликда хонадонларга ташриф буюриб, ёши 65дан ошган кексалар рўйхатга олиниб тиббий назоратдан ўтказилди ва хасталиги бўлган жами 45 нафар беморларга бепул дори дармонлар тарқатилди. Мазкур депутатлик гуруҳидан яна бир депутатимиз Ш.Жумаев тумандаги “Кунчиқиш” МФЙда кам таъминланган 17 нафар оилаларга ҳамда ёлғиз кексаларга марказ ходимлари ҳамкорлигида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатилди.

Яна шунингдек, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати Раънохон Қобулова марказ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “Исо-ат-Термизий” МФЙдаги жами 25 та кам каъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга ўз ҳисобидан озиқ-овқат, 3 кг.дан ун маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатди.

Айни синовли кунларда атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган ватандошларни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қалдриятларидан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни албатта енгамиз ва қилинган яхшиликлар ёдимизда муҳрланади.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+