“Саховат ва кўмак”: Фарғонага хориждан хайрия келмоқда

12.05.2020 21:05:42

Коронавирус пандемияси сабабли кунлик озиқ-овқат ҳаражатларини қоплашга қийналаётган эҳтиёжманд оилаларга хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш мақсадида  Фарғона вилояти Фарғона туманида ҳам хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мен депутат этиб сайланган туманнинг Оқбилол қишлоғида “Бирмиз, биргамиз, бирлашсак катта кучмиз ва бирга енгамиз!” каби эзгу ғоя остида хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар, Корея, Россия ва Ўзбекистон давлатларининг турли ҳудудларида яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳамқишлоқларимиз учун хайрия хисоб рақамлари очилди. Хайрия бурчаклари ва хайр-эҳсон қутилари ташкил этилди. Ушбу хайрли иш бутун қишлоқ фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланди ва қисқа вақт ичида  сафдошларимиз кенгайди. Хайрия маблағлари келиб туша бошлади. Қувонарлиси, қишлоғимиз саховатпеша инсонларидан ташқари Корея ва Россияда ишловчи ҳамқишлоқларимиз ҳам хайрия маблағларини юборишди.

Жумладан, Шерали Отажонов, Алимардон Хусанов,  Раҳматжон Турғунов, Жамолиддин Нурматов, Турғунали Мадумаров, Исломжон Убайдуллаев сингари Корея ва Россия давлатларида меҳнат қилаётган оқбилолликлар саховат ва кўмак тадбирларига ўз ҳиссасини қўшдилар. Тўпланган хайрия маблағлари карантин эълон қилингандан шу кунга қадар доимий равишда маҳалла раислари ва оқсоқоллари томонидан  аҳолининг ижтимоий таъминотга муҳтож қатламига бериб борилди.  Ун, ёғ, гуруч, шакар, тухум, картошка, пиёз сингари рўзғор учун зарур маҳсулотлар санитар-гигиеник талабларга қатъий риоя этилган ҳолда 150 га яқин хонадонларга етказилди.

Бундай хайрия тадбирларини доимий равишда, кенг қамровда давом эттириш режалаштирилмоқда ва амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

 

А.ЭРКАБОЕВ,

Халқ депутатлари

Фарғона туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+