“Саховат ва кўмак”: Хотираси ёд этилиб, оилалари йўқланди

04.05.2020 11:05:30

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан бугунги синовли кунларда ижтимоий кўмакка муҳтож, карантин сабаб вақтинча ишламаётган, бирон бир даромадга эга бўлмаган аҳоли қатламини ҳаётий зарур эҳтиёж товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиб борилишини рағбатлантирувчи турли лойиҳалар амалда татбиқ этиб келинмоқда.

Жумладан, “Саховатли адолатчи”, “Энг саховатли депутат”, “Энг саховатли депутатлик гуруҳи”, “Энг саховатли партия фаоли”, “Энг саховатли бошланғич партия ташкилоти” каби номинациялар, шунингдек, “Эҳтиёжманд аҳоли – депутат – тадбиркор” тизимидек хайрли мақсадлар атрофида партия электорати ва партия фаоллари бирлашмоқдалар. Айниқса, “Саховат – беназир қадрият” лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, унда партия фаоллари ва депутатлари, эҳтиёжманд оилаларга бириктирилиши тизими ўзининг самарасини бермоқда.

Эътиборлиси, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоларининг ташаббуси барча “Адолат” фаолларини қамраб олди. Уларнинг саховатли ташаббуслари асносида вилоят партия Кенгашининг барча ходимлари март ва апрель ойи иш ҳақлари ҳисобидан бир кунликдан, жами икки кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.

Рамазон меҳр-мурувват, покланиш ва саховат ойидир. Ушбу ойда қилинган ҳар бир хайрли амалнинг савоби улуғ эканлигини теран англаган ҳолда карантин оқибатида озгина кўмак ва эътиборга муштоқ бўлган ҳамюртларимизни йўқлаш, қадрлаш,  қолаверса, ўтганлар хотирасини ёдга олиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Зеро, бугунги вазият ҳар биримиздан ўзимизни, ўзлигимизни англашга бўлган муносабатимизни яна бир бор тафтишдан ўтказиш учун берилган имкониятдир.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан партия ташкил топган илк кундан буён ишончли ҳамкори, ҳамфикр ҳомийси, жонкуяр ташаббускори бўлган, партия ҳаётида ўчмас из қолдирувчи ибратли ишларни амалга оширган, бугунги кунга қадар партиядошлар қалбида барҳаёт яшаётган инсонлар оилаларидан хабар олинди.

Қўштепа тумани фарзанди Ортиқали Аҳмедов, Марғилон шаҳри дилбанди бўлган Исмоилжон Исақов, Муродилло Мирзажоновлар ўз соҳасининг етук вакили эди. Ҳаётлари давомида  оқил фарзанд ва шогирдлар етиштириб, ўзларидан эзгу ном қолдирдилар. Партия фаоллари  уларнинг оилалари ҳолидан хабар олиб, хотирасини ёд этдилар. Қилган хизматлари учун чуқур миннатдорчилик билдириб, ҳақларига дуо қилинди.  

 

 Адҳамжон УМАРОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+