“Саховат ва кўмак”: Хўжайлидаги хайрли ишлар

29.05.2020 19:05:26

Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу эзгу фазилатлар қон-қонимизга сингиб кетган. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил қилинган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида кўплаб саховатли инсонлар савобли ишларни амалга оширишди.

Уларнинг сафида Ўзбекистон «Адолат» СДП Хўжайли туман Кенгаши фаоллари ҳам бор. Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати Анвар Қайыпбаев ва партия фаоли Илҳам Ибрагимов тумандаги «Кун нури» МФЙ ҳудудидаги 6 та кам таъминланган оилага ўз ҳисобларидан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Бундай хайрли ишларни бошқа маҳаллаларда ҳам амалга ошириш назарда тутилган. 

Базарбай УТАМБЕТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Хўжайли туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+