“Саховат ва кўмак”: Ишсиз, ногирон, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун

20.05.2020 13:05:54

Халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамова тумандаги “Истиқлол”, “Сочак”, “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи ишсиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар рўйхатини шакллантирди.

Ушбу маҳаллалардаги тадбиркорлар ва ҳомийлик қилиш истаги бўлган фуқароларнинг бошини бирлаштириб рўйхати шакллантирилган эҳтиёжманд оилаларга бириктирди. Маҳалла фуқаролар йиғини қошида хайрия ишлари бўйича комиссия шакллантирилиб, келиб тушган маблағлар ёки озиқ-овқат маҳсулотларини мувофиқлаштириш ишлари йўлга қўйилган.

 Жумладан, тумандаги “Лимон лайн” корхонаси раҳбари ҳомийлигида, 15 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари 45 нафар оилага тарқатилди. Бу хайрли ишларга шу маҳаллада туғилиб ўсиб, бугунги кунда чет элда даромад топаётган саховатпеша инсонлар ҳам ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдириб, 40 миллион сўм миқдорида хайрия қилдилар. Депутат бошчилигида ушбу маблағлар 340 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун сарфланди.

Шунингдек, депутат карантин вақтида қийин вазиятда қолганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида “Сочак” маҳалласида яшовчи 10 та хонадонни ўз қарамоғига олди. Уларни 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дезинфекциаловчи воситалар, тиббиёт ниқоблари билан мунтазам таъминлаб келмоқда.

 

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+