“Саховат ва кўмак”: Кам таъминланган оилалар - сафдошларимиз эътиборида

27.04.2020 21:04:39

Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари, вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Улуғбек Қурязов ва партиямизнинг жонкуяр аъзоси, тадбиркор  Темурбек Назаровларнинг Хонқа туман “Новхос” қишлоғи “Знахос”, “Шодлик”, “Маданият” маҳаллаларидаги кам таъминланган оилаларга кўрсатган меҳр-саховат ишларига қойил қолмасдан иложинг йўқ.

Саховатпеша сафдошларимиз 15 та хонадонга жами 3 миллион сўмдан зиёд  озиқ-овқат маҳсулотлари билан оқибат кўрсатишди. Нуроний отахон ва онахонлар, касалмандларнинг  дуоларидан баҳраманд бўлишди. Юртдошларимиз инсонлар қадрланаётган юртда яшаётганига шукроналар билдиришди.

Воҳамизда бу каби хайрли ишлар қизғин давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+