“Саховат ва кўмак”: Кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди

01.06.2020 15:06:58

Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлари ва фаоллари мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг халқимиз турмуш тарзи, оилалар иқтисодиётига жиддий таъсири, ишсиз ва кам таъминланган оилалар шароитини ҳисобга олган ҳолда саховат тадбирларини амалга оширишмоқда. Бундай хайрли ва савобли ишларга партиянинг Шўманой туман Кенгаши фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жумладан, халқ депутатлари Шўманой туман Кенгаши депутати Ўмирбай Қипшақбаев тумандаги “Мунчоқли” МФЙ ҳудудидаги  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Шунингдек, хонадонларнинг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатлари ҳам ўрганиб чиқилди.

 

Муратбек БЕГЖАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Шўманой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+