“Саховат ва кўмак”: Кам таъминланган ва муаммоли оилалар билан ишланмоқда

06.05.2020 15:05:01

Халқ депутатлари Андижон шахар Кенгаши депутати Зиёвиддин Исомиддинов "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Андижон шаҳридаги “Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига кириб борди. Сайловчилар билан мулоқотларда коронавирус пандемиясидан сақланишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги тушунтирилди. Айни шу мақсадда халқ вакили томонидан фуқароларга антисептик воситалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ўз навбатида аҳолининг  томорқадан қандай фойдаланаётганига  эътибор қаратилди. Карантин даврида томорқада етиштирилаётган маҳсулотлар халқимиз дастурхонини тўкин қилиш баробарида оила иқтисодининг бойишига олиб келиши кўрсатиб ўтилди.

Зиёвиддин Исомиддинова, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати:

-Юзага келган оғир вазиятда  юртдошларимиз томорқада иш билан банд бўлиш орқали муаммоларни енгиб ўтмоқда. Маҳалла фаоллари билан биз асосан кам таъминланган ва муаммоли оилалар билан ишлаяпмиз. Токи ҳар бир оила бахтли ҳаёт  кечирсин.

Депутат бошчилигидаги фаолларнинг навбатдаги ташрифи “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан фахрийлар хонадонига режалаштирилмоқда.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

шаҳри Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+