“Саховат ва кўмак”: Музработлик депутатлар ҳам хайрия ишларида фаол

20.05.2020 18:05:35

Саховат ва кўмак кўрсатиш ишларида  Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутатлари ҳам ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Лазизхон Мусаев тумандаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кексалар, ногиронлиги бор кишилар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олди. Депутатимиз партия фаоли, тадбиркор С.Панжиев ҳамда марказ ходимлари билан ҳамкорликда мазкур фуқароларга 5 миллион сўмлик гўшт, тухум, шакар, гуруч, ёғ ва картошка маҳсулотларини ҳадя қилди.    

- Бугунги синовли кунларда халқ вакили ва биз тадбиркорлар ўз сайлов ҳудудларимиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишда давом этяпмиз. Бу каби саховат ишларида қолган тадбиркорларимизни ҳам жалб қилиб, аҳолига беминнат ёрдам кўрсатишга даъват қиляпмиз, - дейди депутат.

Партия фаолларининг хайрли ишлари қолган ҳудудларда ҳам давом этмоқда.  

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+