“Саховат ва кўмак”: Олтинкўлдаги 10 оила қувончи

13.05.2020 17:05:40

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши депутати Ботиржон Муқимов ўз сайлов ҳудудидаги маҳаллаларда бўлди. Халқ вакилининг Рамазон ойида кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиш йўлидаги ташаббусини МФЙ фаоллари қўллаб-қувватлади.

Ботиржон Муқимов, халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши депутати:

-Карантин даврида биз сайловчиларга янада яқин бўлишимиз, уларни ўринсиз ваҳимадан сақлашимиз лозим. Айниқса, эҳтиёжманд оилаларга бугун эътиборни ошириш зарур. Бу ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз.

Эзгулик йўлидаги ташаббус “Марказ” МФЙда яшовчи 10 оилага қувонч олиб кирди. Депутат фуқаролар билан коронавирус пандемиясидан сақланиш, инсон саломатлиги ва меҳр-оқибат хусусида суҳбатлашди. Байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

 

Турсунбой НАБИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Олтинкўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+