“Саховат ва кўмак”: Қашқадарёда “Саховатли адолатчи” лойиҳаси ташкил этилди

30.04.2020 16:04:01

Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 24 апрель куни видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида барча мутасадди давлат, нодавлат ташкилотлари масъулларига одамларнинг аҳволидан хабардор бўлиб, керакли моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишалари зарурлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берган эдилар. Шунга асосан, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ва партиянинг “Саховатли адолатчи” лойиҳаси асосида Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Мавжуда Жумаева вилоят, туман ҳокимликлари, партия вилоят Кенгаши билан биргаликда Косон туманида истиқомат қилувчи бева-бечораларни, етим-есирларни, кўп болали ночор оилаларни, кам таъминланган қария ва ногиронларни ҳар томонлама ижтимоий муҳофаза қилиб келмоқда.

Бугун партиядошимиз мурувватидан қарийиб 50 та оиланинг кўнгиллари равшанлашди. Мавжуда Жумаева ўз ҳисобидан туман марказидаги кўп қаватли уйлар аҳолисига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлими орқали бир тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 200 та ниқобни бепул тарқатди. Депутат ташаббуси билан кўп қаватли уйлар хонадонлари ва йўлакларда дезинфекция ишлари ҳам олиб борилди. Коронавирусдан ҳимояланиш учун нималарга амал қилиш лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Воҳамизда бу каби саховатли “адолатчилар” кўпчиликни ташкил этади. Мана бу хушхабарни ҳам ҳозиргина Миришкор туманидан олдик: Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қуйли Нарзуллаев тумандаги 28 та кам таъминланган оилаларга 10 миллион 460 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ҳисобидан бепул тарқатди. Бундай олийжаноб, ҳиммати баланд, халқпарвар “адолатчилар” кўпаяверсин. Партиямизнинг элимиз орасидаги нуфузи ошаверсин, деймиз.

 

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+