“Саховат ва кўмак”: Қўнғиротда эҳсон эгасини топди

19.05.2020 13:05:41

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Қўнғирот тумани Кенгаши  “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида  яна бир хайрли ишга бош бўлди.

 Партиянинг Қўнғирот тумани Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати А.Атабаев тумандаги «Ҳоким Ота» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган, иккита кам таъминланган оилага зарур бўлган кундалик  озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ҳисобидан етказиб берди.

Муборак Рамазон ойида ташкил қилинган бундай хайрли ишлардан оила эгалари хурсанд бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+