“Саховат ва кўмак”: Қораўзакда бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

15.05.2020 22:05:15

Коронавирус инфекцияси сабабли давом этаётган карантин даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқни янада бирлаштирмоқда. Кам таъминланган, якка-ёлғиз ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш каби хайрли ишлар Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий Кенгаши депутатлари томонидан ҳам йўлга қўйилган.

Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутатлари  тумандаги ўзлари сайланган ҳудуддаги маҳалла раислари билан биргаликда дастлаб маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар, якка-ёлғиз кексалар рўйхати шакллантирилиб, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилиниб бепул етказиб бермоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутати А.Аймуратова “Қораўзак” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи жами 10та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз хайрия сифатида тарқатди.

Халқимиз бошидан ўтказаётган бу синовли давр ҳар биримизни ҳушёр тортишга ундайди. Бу синовларни эса халқимиз бир ва аҳил бўлиб, албатта, енгиб ўтади.

 

Азамат ГУЛИМБЕТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қораўзак тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+