“Саховат ва кўмак”: Рамазон олди эҳсонлар кўпайди

23.04.2020 21:04:09

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азиз Аҳмаджонов  хайрли ишга қўл урди.

Энг аввало, шаҳарнинг Азизтепа кўчасидаги хонадонларнинг бирида истиқомат қилаётган Муҳсинжон Азизовга шаҳар “Саховат” маркази билан ҳамкорликда ногиронлик аравачаси етказилди.

  • Ҳаёт туҳфалари олдида барчамиз ҳам ожизмиз, – дейди Эътиборхон Азизова. – Лекин яхшиларнинг борлиги дардимизга малҳам бўлади. Саховат хурсандчилик бағишлайди, кўнглимизни кўтаради.

Шу билан бирга, Кенгаш раиси томонидан 10 та хонадон учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳар “Хайрия” маркази томонидан карантин талабларига қатъий риоя этилган, маҳсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда  “4-Ғиштли мачит”, “28-Аччиқкўл”, “Чорчинор-29” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги оилаларга топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+