“Саховат ва кўмак”: Тайлоқда 100 та хонадонга гўшт тарқатилди

03.05.2020 12:05:28

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Санобар Мирсаидова бугунги синовли кунларда кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабардор бўлиб, зарур бўлганда ўз ёрдамини аямайдиганлардан.

Депутат томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Самарқанд шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Сиёбча” маҳалласидаги фуқаролар учун 100 кг. шакар ҳамда 200 кг. макарон маҳсулотлари етказиб берилди.

Худди шундай хайрия акцияси Тайлоқ туманида ҳам ташкил этилиб, 100 та хонадонга 2 кг.дан мол гўшти етказиб берилди.

  • Эл бошига иш тушганда томошабин бўлиб туриш ярамайди. Ҳозирги шароитда сир эмаски, кўпчиликнинг даромад келиш манбалари тўхтаб қолган. Кимнингдир савдо-сотиқ ишлари вақтинчалик тўхтаган бўлса, кимдир кунлик даромадидан айрилган пайти. Шундай кунларда бир-биримизни қўллаб-қувватлашни унутмайлик. Бирлашиб бу синовни енгамиз – дейди депутат Санобар Мирсаидова.

Шу кунларда депутат яна бир хайрли ишга қўл урди. Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш вилоят бўлимига 500 минг сўм хайрия маблағини ўтказиб берди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+