Саховатпеша депутатлар Чироқчида ҳам бор

01.04.2020 19:04:19

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ карантин эълон қилиниши биланоқ “Адолат” социал-демократик партиясидан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган Фарход Жуманов аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларига ёрдам беришга ошиқди. Ягона мақсад – аҳолида эртанги кунга умид туйғуларини мустаҳкамлаш, хавфли инфекциянинг олдини олиш ва унинг тарқалиб кетишига йўл қўймасликка оид тегишли тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдан иборатдир.

Депутат туманнинг “Обод” маҳалласидаги хонадонларда истиқомат қилувчи 100 дан зиёд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқобларни бепул тарқатилди.

Шу билан бирга, ўзи ишлайдиган спорт мактаби мураббийлар жамоасини йиғиб, бир кунлик иш ҳақлари эвазига 5000 дона тиббиёт ниқобларини олиб,  туман аҳолисига бепул тарқатишди. Бугун депутат яна бир хайрли ишга қўл урди. Карантин вақтида хизмат вазифасини бажараётган инсонлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситалар етказиб берди.

 

Собит РАЙИМҚУЛОВ,

Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+