Сайҳунобод сайловга тайёрми?

06.12.2019 14:12:49

Сайҳунобод туман марказидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайловолди тарғибот тадбирида партия фаоллари, депутатлар, бўлажак сайловга кўрсатилган номзодлар, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари, Аёллар ва Ёшлар қаноти, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Тадбир кутилаётган сиёсий жараёнлар, унда аҳоли кенг қатламининг фаол иштироки тўғрисидаги фикрлар янграшидан бошланди. “Адолат” СДПнинг муҳим ташаббуслари, жамиятда адолатни ўрнатишни таъминлашдек муҳим вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйганлиги иштирокчилар томонидан қизғин кутиб олинди. Ўз навбатида партиянинг бу саъй-ҳаракатларида фуқароларимиз ҳам фаол бўлиши зарур эканлиги таъкидланди. Шундагина тўлиқ адолатли фуқаролик жамиятини ўрнатиш мумкин эканлигига урғу қаратилди.   

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+