Сайлов арафасидаги муҳим омил

04.11.2019 16:11:57

Юртимизда яқин кунларда бўлиб ўтадиган сайлов барчанинг сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтириш ва ташаббусини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан тумандаги “Зарчабек” МФЙда “Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш – сайлов кампаниясини юксак савияда ўтказишнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари билан бирга маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова сайловчиларга Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини очиб берди. Сайловда овоз бериш тартиби, ваколатли ва кузатувчи вакилларнинг олдига қўйилган вазифалар хусусида таъкидланди. Шу билан бир қаторда партия томонидан қилинган амалий ишлар алоҳида қайд этилди ҳамда аҳоли мурожаатларининг ижобий ечимлари тилга олинди.

Ўтказилган давра суҳбати маҳалла аҳлининг сиёсий қарашларини шакллантириш баробарида сайловларда фаол иштирокини таъминлашда ҳам хизмат қилади, деган умиддамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!