Сайлов барчадан фаолликни талаб этади

20.11.2019 21:11:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларига кўрсатилган номзодлар, кузатувчи ва ваколатли вакиллар иштирокида семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори биринчи ўринбосари Акрам Неъматов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди масъул ходими Ҳожимурод Эрматов, Халқаро Ислом академияси кафедраси мудири Абдурашид Абдуллаевлар иштирок этиб, сайловда барчани фаоллик ва ташаббускорликка чақирди. Маърузачилар нутқи давомида сайлов жараёнларида ҳар бир партия ходими ҳамда номзоднинг вазифалари хусусида тўхталиб ўтди. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, бу борада олиб борилаётган амалий ишлар, шунингдек, Сайлов кодекси тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

-Бугунги “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида олиб борилаётган жараёнлар барчамизнинг сиёсий қарашларимизни шакллантириш баробарида фаоллигимизни ҳам оширди. Айниқса, янги Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тўғрисидаги қарашларимизни шакллантиришда ташкил этилган семинарнинг ўрни беқиёс, - дейди партия фаоли Гулнора Ширинова.

-“Битта паспорт – битта овоз” шиори остида сайловнинг ташкил этилиши ҳар бир сайловчининг фуқаролик позициясини белгилаб беради. Ташкил этилган семинарда маърузачилар айни мана шу масалага тўхталиб ўтар экан, овоз бериш тартиби, овозларни санаш, кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг вазифалари хусусида ҳам таъкидлаб ўтишди, бу эса ҳар бир семинар иштирокчисининг сиёсий жараёнларидаги фаоллигини оширди, - дейди партия фаоли Сулаймон Норов.

Йиғилганларга бўлиб ўтадиган сайловнинг ўзига хослиги, олдинги сайловлардан фарқли жиҳатлари хусусида айтиб ўтилди. Тадбир барчанинг сиёсий саводхонлиги оширилишида хизмат қилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+