Сайлов – барчамиз учун синов майдони

27.09.2019 14:09:28

 

Сайлов бизнинг дунёқарашимиз, фикрларимиз ва ички дунёмизни белгилаб берувчи, демократик қарашларимизга софлик бахш этувчи жараёндир. Сабаби, биз сайловга бориб, кимгадир овоз берар эканмиз, ўша одамнинг нуқтаи назарлари, фикрлари, дунёқарашини ёқлаган, унга ўзимизнинг номимиздан иш олиб бориш ваколатини берган бўламиз.

Сайлаган эканмиз, у бизнинг, шу ҳудудда яшовчи кишилар номидан Олий Мажлис, вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашларида  5 йил давомида иш олиб боради. Демак, сайлов орқали биз ўз ваколатимизни  унга берамиз. Шунинг  учун партиялар номзодлар борасида ҳушёр бўлишлари керак. Кўпинча, партиялар номзод топади, қолганлар унга овоз беради.

 Бугунги глобаллашув даврида ахборот оқими ҳар қандай кишини чарчатиб қўйяпти. Биз сайлаган депутат ўз ҳудудининг муаммоларини, одамларнинг қарашларини, ижтимоий-иқтисодий имкониятларини, тадбиркорлик лаёқатини яхши билиши керак. Ким бўлса, шуни сайлаб юборавермаслигимиз керак. Депутатликка тасодифан келиб қоладиганлар умум ишимизга умуман фойда келтирмайди. Халқнинг, мамлакатнинг келажагига бефарқлик бўлади. Шунинг учун сайлов кампанияси бошланган ушбу кунларда партиялар фаоллари бу масала умумхалқ иши эканлигини эсдан чиқамасликлари керак.

 

Илҳом ҚЎШМУРОДОВ,

“Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+