Сайлов кампанияси бошланадиган ва сайлов ўтказиладиган кун аниқ бўлди

20.09.2019 22:09:55

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида мажлис ўтказилди. Унда сиёсий партиялар қатори, Ўзбекистон “Адолат” СДП вакиллари ҳам иштирок этди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди. Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди.

Барча сиёсий партияларнинг раҳбарлари, жумладан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров шаффоф тугмачаларни босиш орқали сайлов кампаниясига тантанали равишда старт берди.

Хабарингиз бор, бу йилги сайловлар Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Унда 20 миллиондан ортиқ сайловчи овоз беради. Сайловчиларнинг 2 миллиондан ортиғи ёшлар ҳисобига тўғри келмоқда. Сиёсий партиялар Қонунчилик палатасига бўлажак сайловларда 135 эмас, балки тўлиқ 150 сайлов округидан номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+