Сайлов кампанияси олдидан зарур билимлар тўпладик

13.09.2019 12:09:34

Маълумки, жорий  йил сўнгида Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнлари барча жойларда қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ҳам бу борада муҳим вазифалар ижроси таъминланиб келмоқда. Жумладан, 11-13 сентябрь кунлари “Сайлов: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренингларнинг ўтказилиши ҳам сайлов кампаниясини тизимли ишлар асосида олиб боришда қўл келадиган зарурий билим ва кўникмалар учун асос бўлди. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмасида ўтказилган мазкур ўқув машғулотларида 14-22 август кунлари Тошкент шаҳрида партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ташкил этилган ўқишда иштирок этиб келган тренерлар дарс ўтишди.

Семинар-тренингда вилоят партия ташкилотининг ходимлари ҳамда барча туман (шаҳар)лардан ташриф буюрган Кенгаш раислари иштирок этишди. Ўқувлар  давомида “Демократик жамиятда сайловлар”, “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги”, “Маҳаллий Кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари”, “Депутатларнинг ҳуқуқий мақоми” каби ўнлаб мавзуларда ўқув-машғулотлари ўтилди.

Ўқув-семинарда қатнашган иштирокчилар келгуси сайловда ўз позициясини илгари суриб, ғолиблик учун дастуриламал бўладиган билимларни қўлга киритишди.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

      

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+