Сайлов натижалари таҳлил қилинди

04.01.2020 10:01:39

Жорий йилги депутатлик сайловлар очиқлик ва ошкоралик руҳида ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу сайловларда «Адолат» СДП ўзининг халқчил сайловолди дастури билан муносиб иштирок этди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва шаҳар, туман Кенгашлари ҳам маҳаллий Кенгашларига муносиб номзодларни депутатликка номзод сифатида кўрсатди. Шундай бўлсада айрим жойлардаги сайлов натижалари бизни қониқтирмади.

Сайлов натижалари муҳокамасига қаратилган йиғилиш Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ўтказилди. Йиғилишда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларининг барча ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов кириш сўз билан очди. У авваламбор сайлов натижалари кутилган натижа бермасада сайловларда  партиямиз илғорлигини намоён этганлигини таъкидлаб ўтди ва бунинг учун барча партия ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг маҳаллий Кенгашлардаги сайлов натижалари таништирилиб, айрим туман Кенгаши ходимларининг эътиборсизлиги таҳлил қилинди.

Қайта сайловларда партиямиз номзодлари кўпчиликни ташкил килишини ва ушбу қайта сайловоларда камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда охиригача курашиш ва кўпчилик депутатлик ўринларга эришиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида партия ҳудудий Кенгаши раиси партиянинг барча ходимларини кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+