Сайлов натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди

07.01.2020 10:01:31

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида сайлов натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров “Адолат” СДП 105 кун давомида тарихий воқеликнинг бевосита иштирокчиси ва гувоҳи бўлганини таъкидлади ва сайлов натижалари билан йиғилганларни таништирди.

-Партия томонидан кўрсатилган жами 24 нафар номзодимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди. Шундай бўлса ҳам аввалги натижалар билан солиштирганда депутатлар сони бўйича энг кўп ўсишга эришган партияга айландик – деди партия раҳбари - Бундан ташқари партиялар орасида ўз ўрнини яхшилаб, юқорироқ поғонага кўтарилишга эришишга ҳам айнан “Адолат” социал-демократик партияси бўлди. Яъни депутатлар сони бўйича 4 ўриндан 3-ўринга кўтарилишга эришдик.

Мутахассислиги ва ихтисослиги бўйича ҳам сайланган депутатларнинг асосий қисмини электоратимиз вакиллари ташкил этади. Депутатларнинг 29 фоизини фан-таълим соҳаси ташкил этмоқда.

Шунингдек, депутатларнинг 16% ҳуқуқшунослар, 16% шифокорлар, 12% нафари банк, молия ва иқтисод соҳаси вакилларидир.

Депутатларимиз таркибини ёш жиҳатидан оладиган бўлсак, 12,5 % 31-40 ёшгача бўлган депутатлар, 33 % 41-50 ёшгача бўлган депутатлар,  яна 33 %  51-60 ёшгача бўлган депутатлар, 12 % 60 ёшдан ошган депутатлар ташкил этади. 

Партиянинг эндиги вазифаси сайловолди берган ваъдалари ижросини таъминлашдир. Наримон Умаровнинг айтишича, янги парламентда “Адолат” СДП фракциясининг қабул қиладиган илк қонун лойиҳаси бу шифокорларни тажовуздан ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда инсон органлари трансплатацияси тўғрисидаги қонун лойиҳалари бўлади.

Партия раиси сайлов жараёнида “Адолат” СДП фаолиятини ёритган оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+