“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” давом этмоқда

13.11.2019 12:11:18

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этишга доир қарор қабул қилинди. 

Жорий йилнинг 22 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлик сайловлари ўтади.

Барчамизга маълум, илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинар эди. Эндиликда ушбу қонунлар ва бир қатор қонуности ҳужжатлари жорий йилнинг 25 июнь санасида Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Қонуни  қабул қилиниши  билан яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилди.

Эндиликда ушбу Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини сайловчиларимизга кенгроқ тушунтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш аҳамиятли масалаларнинг бири ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши, туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда тумандаги «Абат макан» МФЙда, «Жылўанжап» МФЙ ва «Қуяшлы» МФЙларида Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига қаратилган турли мавзуларда тадбирлар ўтказилди.

Шундай мазмундаги тадбирлар партиямизнинг бошқа туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил килинмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+