Сайлов қонунчилиги янада демократлаштирилмоқда

28.01.2021 09:01:44

Шу кунларда Парламентимиз томонидан илгари сурилаётган «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тарихий аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

Жорий йилда юртимизда ўтиши режалаштирилаётган энг катта сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ишлаб чиқилаётганлиги эса айни муддао эди, десак муболаға бўлмайди.

Мазкур қонун лойиҳасида сайлов жараёнларида айниқса, депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш ўта муҳим масала сифатида қаралади.

Бироқ, ушбу учрашувларда барча номзодларнинг бирдек иштирокини таъминланмаслиги уларни хабардор қилиш ва жалб этиш тизимли йўлга қўйилмаганлиги ҳолати кузатилади. Учрашувларга сайлов комиссияларининг кўп ҳолларда масъулиятсизлик билан ёндошилиши натижасида номзодларнинг кўпчилиги иштирок таъминланмасдан қоларди.

Бу эса аксарият ҳолларда сайловчиларнинг кескин норозиликларига сабаб бўлар эди. Шу билан бирга номзодларнинг ҳам сайлов жараёнларига нисбатан ишончи пасайишига олиб келарди.

Мазкур ҳолат зийрак халқаро ва хорижий экспертлар томонидан сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жараёнига аралашишга йўл қўйилмоқда деган нотўғри тасаввурга келшига ҳам сабаб бўлаётган эди.

Сайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгартишга асосан  сайловолди учрашувларнинг сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилишига доир нормани қонунчиликдан чиқариб ташланиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

 

Рустам ҒАФФОРОВ,

Халқ депутатлари Навоий шаҳар

Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+