Сайловчи ислоҳотларга бефарқ эмас

30.10.2019 17:10:13

Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегайли туман Кенгаши томонидан «Янги сайловлар-янги Ўзбекистон!» мавзусида сайловолди тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Кегайли туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган учрашувда туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига «Сайлов кодекси»нинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва партия фаолияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг бугунги кундаги фаолиятига доир воқеалардан хабардор бўлиш учун «Адолат» газетасини кузатиб бориш тавсия этилди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+