Сайловчи нега норози?

22.01.2020 09:01:08

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг дастлабки йиғилиши сайловчи ишончи, ҳудудий партия кенгашлари билан ҳамкорлик ва партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланди. Унда депутатлар билан бирга партия етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

- Сайловолди учрашувлар жараёнида  сайловчилар айрим депутатлар сайловдан сўнг берилган ваъдаларни унутиб қўйиши, ҳудудлардаги мавжуд муаммолар ечимини топишда кўмаклашишга эътиборсизлик билан қарагани ҳақида эътироз билан гапирдилар, -деди халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати Иброҳимжон Митиллаев - Савол туғилади: сайловчи нега норози? Жавоб аниқ: ваъдалар ваъдалигича қолган. Бу биз янги сайланган халқ вакилларининг зиммасидаги масъулиятни оширди. Шу сабаб ҳозирдан сайловчилар билан ҳамнафас бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш орқали ишончини оқлашни ўз олдимизга асосий вазифа сифатида белгилаб олдик.      

Ўз навбатида, йиғилишда ҳудудий партия кенгашлари билан ҳамкорлик, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш хусусида ҳам сўз юритилди. Депутатлик гуруҳининг иш режасини тузишда биринчи навбатда сайловчи манфаати бош мақсад сифатида белгилаб олинди. Маҳаллий кенгаш сессияларига масала тайёрлаш баробарида партиянинг амалдаги лойиҳалари ижросини таъминлашшга келишиб олинди.

                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                                                       вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+