Сайловчиларни қийнаётган муаммо ечимини топди

23.11.2020 13:11:31

Ўзбекистон "Адолат" СДПдан сайланган халқ депутатлари  Жалақудуқ туман Кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева доим жамоатчилик орасида. Ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда ташаббус билан чиқмоқда.

Партиянинг "Муаммо билан  юзма-юз" лойиҳаси доирасида тумандаги “Бозорбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилар билан ўтказилган учрашув ўндан ортиқ муаммолар ечимига йўл очди. 5 нафар вақтинча ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди, 2 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, ички йўлларни таъмирлаш юзасидан депутатлик сўрови чиқарилди.

Тўйдихон АЛИБОЕВА, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Куз-қиш мавсумида коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш долзарб вазифага айланади. Учрашувда бозорбошиликлар ҳам шу масалада мурожаат қилдилар. Электр қутиларининг носозлиги ва электр таъминотидаги узилишлар кўтарилди. Айрим жойларда электр симларини алмаштириш зарурлиги билдирилди. Ваколатим доирасида шу куни туман электр корхонасига чиқдим. Масала ҳал бўлди.

Сайловчилар ўз вакилидан хурсанд.

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+