Сайловда адолат мезонларига амал қилинмоқда

22.12.2019 14:12:52

Мана, орзиқиб кутилган сайловларга ҳам етиб келдик! Сайлов – бизнинг демократик ҳақ-ҳуқуқларимизнинг бирламчи ифодаси! Шу боис, ҳар бир юртдошимиз қалбида бугунги кун чуқур из қолдириши, шубҳасиз.

Сирдарё вилоят Маънавият ва маърифат маркази биносида ташкил этилган 18-сайлов участкасидаги ҳолатни бевосита кузата туриб келтирилган жумлалар ўз тасдиғини топганлигини кўришингиз мумкин. Бу ерда бошланган сайлов жараёнлари кишилар кайфиятига ҳамоҳанг жўшқинлик билан давом этмоқда. Сайлов комиссияси таркибига бириктирилган ишчи гуруҳи бу ерда овоз бериш учун келаётган сайловчиларга хизмат кўрсатишмоқда. Шунингдек, номзодлар кузатувчилари ва ваколатли вакиллар ҳам бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларининг адолат мезонларига амал қилинишини кузатиб боришмоқда. Сайловчилар эса яратилган қулайлик ва шарт-шароитлардан мамнун.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+