Сайловда иштирок этиши учун гувоҳномалар топширилди

15.11.2019 18:11:03

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган  сайловларга “Адолат” СДП  Тошкент вилояти Кенгашининг барча ҳудудларида тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирмоқда.

Охангарон туманида ҳам сайловни юксак савияда ташкил этиш учун пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Тошкент вилояти миқёсида Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 13 та ҳудудий сайлов округи, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та округ, хусусан  Оҳангарон туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгашига сайлов ўтказувчи 29 та округ ҳамда 42 сайлов участкаси тузилган.

Куни кеча Оҳангарон туман  сайлов комиссияси раиси Ю.Эралиев номзод этиб рўйхатга олинган шахсларга сайловда иштирок этиш гувоҳномаларни тантанали равишда топширди.

Гўзал ЖЎРАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Оҳангарон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+