Сайловда иштирок этишимизга рухсат берилди

15.10.2019 15:10:46

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан партияларга сайловда иштирок этишга рухсатнома беришга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари ҳам иштирок этди. Барча сиёсий партиялар қатори “Адолат” СДП шу йил декабрь ойида ўтказиладиган сайловда иштирок этиш учун рухсатномани қўлга киритди.

Асосий тадбирдан сўнг халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда партиядан вакиллар “Адолат” СДПнинг мақсад-вазифалари, устувор ғоялари, бу йилги сайловларга тайёргарлиги борасида йиғилганларга маълумотлар бердилар.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+