Саломатлик йўлидаги самарали ишлар

04.09.2019 17:09:26

Бугунги кунда аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида мамлакатимизда кўплаб  амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир ҳудудда яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги мустаҳкамланмоқда. Хусусан, партиянинг Қувасой шаҳар Кенгаши томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тиббий кўрик давомида аҳолининг турли қатлам вакиллари ўзларида мавжуд касалликлардан шикоят қилиб, 2-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Н.Хожимахсудовга мурожаат қилишди. Ушбу шифокор томонидан фуқароларга керакли тавсиялар  айтиб ўтилди ҳамда икки нафар фуқарога шаҳар тиббиёт бирлашмасида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

 

Наргиза АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+