“Самарқанд шаҳри куни” тантаналари

18.10.2019 15:10:42

Бугун Самарқанд шаҳри кўчалари ва хиёбонлари ҳар қачонгидан ҳам ўзгача чирой очган. Ҳар гўшада байрам шукуҳи. “Самарқанд шаҳри куни” муносабати билан Алишер Навоий, “Ёшлик” истироҳат боғларида, Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драмма театри олдидаги майдон ва бошқа жойларда оммавий халқ сайллари бўлиб ўтмоқда. Алишер Навоий кўчасида ташкил этилган “Табиат саховати” номи остидаги ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма савдоси ҳам одамлар билан гавжум.

Бир томонда таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, жажжи истеъдод соҳибларининг шўх рақслари аҳолига кўтаринки кайфият улашаётганининг гувоҳи бўлсангиз, бир томонда катта қозонларда дамланган ош ва ўзбегимнинг миллий таомлари тайёрланиш жараёнларини кўриб, байрам тадбирида иштирок этаётган ёшу-қари шундай тўкин-сочин, дориломон кунларда, байрамлари ярашган бахтиёр юртда яшаётгани учун шукрона келтираётганини табассумли юзларидан англаш қийин эмас.

Вилоятимиз ҳокими Э.Турдимов таъкидлаганидек, дунёда юртлар, шаҳарлар кўп, аммо улар орасида қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандимиз ягона. Буюк аждодларимизга бешик бўлган, барчамиз учун азиз ва севимли “Самарқанд шаҳри куни” барчангизга муборак бўлсин!

Нодира РАЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Аёллар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+