Самарқандда автокарвон саёҳати ташкил этилди

18.12.2019 19:12:07

Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайловига қизғин тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.

Ушбу жараёнларда Республикамизда мавжуд барча сиёсий партиялар фаоллик кўрсатиб, турли акциялар, учрашувлар, дебатлар ва бошқа кўплаб тадбирларни ўтказмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан  Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида партия тарғиботига бағишланган автокарвон саёҳати бўлиб ўтди.

Автокарвон саёҳати Самарқанд шаҳридаги Пенжикент, Регистон, Бўстонсарой, Ибн Сино, Рудакий, Беруний, Буюк Ипак йўли, Мирзо Улуғбек, Университет хиёбони кўчалари бўйлаб айланиб чиқди. Автокарвон саёҳатида номзодлар, “Ёш адолатчилар қаноти” аъзолари, партия фаоллари иштирок этди. Овоз кучайтиргичлар орқали бутун шаҳар бўйлаб номзодларимизга овоз беришга чорланди. 

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+