Самарқандда “Қизлар овози”

22.11.2019 16:11:49

 

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Қизлар овози” форуми бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова очиб берди. Г.Алимова дастлаб Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, мурожаатдан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда сайловчиларнинг ярмидан зиёдини, яъни 51 фоизини хотин-қизлар ташкил этишини инобатга олиб, уларнинг сайлов жараёнида фаол иштирок этишга ундаш, хотин-қизларнинг сиёсий жараёнларнинг томошабини эмас, балки фаол иштирокчисига айлантириш, сайловда номзодликка кўрсатиш, сайловолди дастурларида хотин-қизлар манфаатлари устуворлигига катта эътибор қаратиш  лозимлиги борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиздаги фаолият юритаётган турли бошқарув идораларида раҳбар аёллар бор йўғи 12 фоизни ташкил этар экан, энг қизиғи касб танлаётган қизлар ҳам асосан ижтимоий соҳалар, яъни тиббиёт ва таълимни танлар эканлар. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Адолат” СДП дастурига асосан хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги мақомини янада ошириш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқарувида ижтимоий-сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш тарафдори. Шу боисдан ҳам республикамизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муносиб меҳнат ҳамда турмуш шароитларини яратиш,  уларнинг иқтидор, қобилият ва салоҳиятларини юзага чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар биз “адолатчилар”га куч бағишлайди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+