Самарқандлик депутатлар тарғибот билан банд

25.03.2020 18:03:55

“Адолат” социал-демократик партиясидан Иштихон туман Кенгашига сайланган депутатлар Иштихон шаҳридаги “Деҳқон бозори”да бўлиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, нарх-наво масалалари билан танишдилар. Шунингдек, улар харидорлар билан суҳбатда озодалик ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш борасида тарғибот ишларини олиб боришди.

Туман Кенгаши депутатлари Муталлиб Раҳимов, Фахриддин Абдураззоқов ва Жамшид Раҳимов, давлат солиқ инспекциясидан Шерзод Бозоров, санитария-эпидемиология осойишталик марказидан Гулнора Абдуллаеваларнинг  коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасидаги қимматли фикрлари ҳамюртларимизни янада ҳушёр бўлишга ундади.

Шарофиддин ОСТОНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Иштихон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+