Самарқандлик номзоднинг мақсадлари қандай?

29.11.2019 12:11:45

57-Сўғдиёна сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзоди қўйилган Елина Компольшик жойларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Куни кеча Самарқанд шаҳридаги “Хўжасиҳат” маҳалла фуқаролар йиғинида Юқори Хўжасиҳат, Қўйи Хўжасиҳат маҳалла аҳли, ёшлари, ташкилотлар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашув давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили томонидан унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шу билан бирга партия мақсад ва вазифаларига уйғун сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, янги таклиф ва ташаббуслар борасида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, номзод халқ таълими тизимидаги ислоҳотларнинг давоми сифатида умумтаълим мактабларида ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларининг қарор топишига эришиш, синфларда ўқувчилар сонини оптималлаштириш, электрон ўқув таълим дастурлари ва мультимедиа маҳсулотлари миқдори ва сифатини ошириш, таълим муассасаларида тиббий хизмат даражасини юксалтириш  ва бу борада умумтаълим мактабларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш зарур деб ҳисоблайди.

Шунингдек, номзоднинг дастурида таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, имкониятларни кенгайтириш, шароитлар кўламини юқори даражага кўтариш, умумтаълим мактабларини ҳақиқий билим масканларига айлантириш, ўқувчиларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш, ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини кучайтириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўриш масалалари алоҳида қайд этилган.

Мамлакат тақдири, келажаги ҳар жиҳатдан баркамол, билимли салоҳиятли ёшлар қўлида эканлигини яхши англаган номзод Елена Александровна таълим муассасаларидаги фаолияти давомида ёшлар онгига ана шу қоидаларни сингдиришга, уларни жамиятдаги жараёнларга нисбатан даҳлдор қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор бериб келаётганлиги ҳам ишончли вакил томонидан таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида номзод томонидан аҳолининг мурожаатлари, таклиф ва фикр мулоҳазалари ўрганилди. Сайловчилар томонидан билдирилган ҳар бир фикрга номзод томонидан аниқ жавоблар қайтарилди.  Эътиборли жиҳати номзод дастурига киритилган таклифлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди.

“Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+