Сардобаликлар коррупцияга қарши!

05.12.2019 19:12:02

Коррупция мамлакат илдизини тубидан қўпорувчи иллат эканлигини ҳар бир фуқаро яхши англаб бормоқда. Буни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сардоба туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остидаги тадбирда қатнашган иштирокчилар нигоҳидан яққол сезиш мумкин бўлди. Туман “Мусиқа ва санъат мактаби”да ташкил этилган сайловолди тарғибот тадбирига кўплаб ёшлар, партия фаоллари, депутатлар, бўлажак сайловга кўрсатилган номзодлар, хотин-қизлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

“Адолат” СДПнинг муҳим ғояси – коррупцияни илдизигача қуритишни вазифа этиб белгилаганлиги мамлакат ҳаётида долзарб бўлган муаммоларнинг ечимига хизмат этиши шубҳасиз. Шу боисдан ҳам илғор фикрли кишилар тарафидан партиянинг ушбу ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда. Ўз навбатида кенг жамоатчилик вакиллари ҳам ушбу иллатнинг нақадар хавфли эканлигини теран ҳис этишмоқдаки, ўз фаолиятларида унга қарши курашни кенг татбиқ этишга бел боғлашмоқда. Тадбирда қатнашган турфа соҳа вакилларининг ўз чиқишларида коррупцияни йўқотиш биринчи галдаги вазифалиги умумэътироф этиб ўтилди. Агар бутун мамлакат фуқаролари партиянинг ушбу ғоялари атрофида бирлашиб, иллатни йўқ қилишга киришсалар, буни ҳеч қандай куч енга олмаслиги таъкидланди.

Тадбир давомида барча иштирокчилар адолат йўлида бирлашишга овоз бердилар.

Бехзод АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

раис ўринбосари     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+