Савоб олишни истасангиз, сафимизга қўшилинг

13.10.2020 15:10:57

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси савобли ишларга қаратилган. Лойиҳа доирасида пандемия даврида партиядошларимиз томонидан ижтимоий кўмакка мухтож аҳолига бўлган эътибор янада ортди. Биргина андижонлик “адолатчилар” йилнинг ўтган даврида 1742 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзди. Шунингдек, 306 та оилани қийнаётган муаммолар ечимини топди. Бу борада Андижон, Избоскан ва Хўжаобод туманларида амалга оширилган ишлар ибратли.  

 

Вилоят партия кенгаши ташаббуси билан  “Ҳар бир оилага эътибор” мавзусида ўтказилган онлайн давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда партия фаоллари билан бирга маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари  иштирок этдилар.

 Лойиҳа доирасида ўтган тўққиз ой давомида амалга оширилган ишлар қониқарли баҳолансада, хали олдинда қилинадиган ишлар кўп. Биринчи навбатда, ўзгалар кўмагига мухтож оилаларни қайта кўриб чиқиш зарур. “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳам давом эттирилади. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.

Тадбир якунида сафдошларимизни бу хайрли ишга чақиришга келишиб олинди. Саховат йўлида яна бир қадам ташланди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+