Саволларга амалдаги депутатлар ва депутатликка номзодлар жавоб берди

20.11.2019 18:11:08

Фарғона телевидениесидаги сиёсий партияларнинг сайловолди тарғиботига бағишланган кўрсатувларнинг навбатдагиси Ўзбекистон “Адолат” СДП  фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.  

Унда  партиядан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар – Гулбаҳор Саидғаниева, Шаҳноза Ғаниева,  Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шоҳида Аббосова, Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Бунёджон Аҳмадалиев ҳамда партия фаоли Аслиддин Ариповлар иштирок этди.  

Шу билан бирга  кўрсатувга сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган, ўз фуқаролик позициясига эга бўлган  бир гуруҳ  ёшлар  таклиф этилди.  

Албатта,  мамлакатимизда фаолият  кўрсатаётган  бошқа  сиёсий партиялар  қатори “Адолат” СДП ҳам ўзининг Сайловолди дастури мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, номзодлари билан ҳамфикрликда  тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. Бош мақсад аҳолининг барча қатламларига кириб бориб, уларга кўмаклашиш, адолат мезонларининг устуворлигини таъминлашдир. Партиянинг бугунги кундаги фаолияти, таклиф ва ташаббуслари хусусида эса партия фаоллари, депутат ва номзодлар фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар.

Суҳбатда ҳозир бўлган ёшларнинг фаол вакиллари “Адолат” СДП спикерларидан ижтимоий, иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларида партия Сайловолди  дастурига киритилган  мақсад ва вазифалар  ҳамда  уларни  амалга ошириш  механизмлари  хусусида  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

                                                              Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+