Сессияда депутатлар Адлияга оид қарорни қабул қилиши кутилмоқда

20.08.2020 14:08:45

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги XVIII сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда соғлиқни сақлаш, инвестиция, молия, бандлик, халқ таълими, адлия каби соҳалардаги бир қанча масалалар кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳисоботлари ҳам эшитилиб, жойларда ижроси амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг сарҳисоби қайд этилмоқда.

Ўз навбатида сессия давомида депутатлар томонидан билдирилган таклифлар қабул қилинадиган қарорлар учун асос бўлади. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан “Жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан шаҳар Адлия бошқармасининг ахбороти тўғрисида”ги масаланинг кун тартибига киритилишига ва тегишли қарор қабул қилинишга хозирланмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+