Сессияда қабул қилинган қарор ижро органлари томонидан нега бажарилмаяпти?

16.06.2020 08:06:01

Сессияда кўтарилган масала бўйича қарор қабул қилинган бўлса-да, тегишли ижро органлари томонидан амалга оширилиши ортга сурилиб келинаётган масалалар талайгина.

Хусусан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Луиза Хикматова ногиронлиги (кар-соқовлиги) бўлган шахслар учун Тошкент шаҳридаги давлат муассасаларининг маъмурий биноларида – жумладан, давлат хизматлари агентликларида, банк шахобчаларида, поликлиникаларда, халқ таълими муассасаларида, адлия бўлимларида онлайн сурдо-таржимон планшетлар ўрнатиш тўғрисидаги масала бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори чиқарилишига эришган эди.

Қарор февраль ойида қабул қилинган бўлса-да, бироқ ижроси мутасаддилар томонидан ҳанузгача бажарилмасдан келинмоқда. Шу туфайли депутат масаланинг ижроси нима учун бажарилмаётганини назорат қилиш учун жойларда бўлиб, ўрганишлар олиб борди. Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига депутатлик сўрови юборди.  Бугунги кунда депутатлик сўровининг натижаси кутилмоқда.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+