Сессияда ёшлар бандлиги масаласи муҳокама этилди

17.11.2020 23:11:34

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонқа туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Яхши касб-етук мутахассис-муносиб иш хақи” лойиҳаси доирасида уюшмаган, аниқ бир машғулотга  эга бўлмаган, ишсиз ёшлар  бўйича олиб борилган ишлар таҳлили ва белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги масала Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритилди.

Унда депутатлик гуруҳи раҳбари  Лайло Искандарованинг кун тартибидаги  масала юзасидан  маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказилган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлар ҳамда партиянинг “Яхши касб-етук мутахассис–муносиб иш хақи” лойиҳаси  ижросини таъминлаш мақсадида туманда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан,  партияни ёшлар билан ишлаш фаолиятини тубдан жонлантириш ва уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлими, Ўзбекистон ёшлар агентлиги туман бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларда ва маҳаллалар кесимида пандемия даврида чет элдан қайтган ва ҳозирда вақтинчалик ишсиз қолган ёшларни  тадбиркорлик, ҳунармандлик ишларига қизиқишини кўникмасини шакллантириш орқали иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар агентлиги туман бўлими раиси Д.Атамуратов зиммасига  Халқ депутатлари Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари ва бошқа сиёсий партиялар депутатлари билан биргаликда 10 кун ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Туманда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар рўйхатини тўлиқ шакллантириб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклиф киритиш туман ҳокимининг  ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш  ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Шарипов зиммасига юклатилди.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Р.Юсупов туманда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар  ишлаб чиқиш  ҳамда ҳар ой якунида Халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот тақдим этиб боришга масъул этиб белгиланди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Хонқа туман Кенгашининг барча доимий комиссиялар зиммасига юклатилди.

                                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                         Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+