Сессияга атроф-муҳит муҳофазасига оид масала киритилди

22.07.2020 06:07:05

Партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши томонидан   “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли қарорининг ижроси ҳамда шаҳарда  атроф - муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария эпедемологик осойишталигини таъминлаш тўғрисида” ги  масала  Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши сессиясига киритилди.

Сессия йиғилишида  партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг маърузаси  ахборот учун қабул қилинди.

Урганч шаҳар экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўлими раҳбари У.Жуманиёзов, шаҳар Санитария эпедемологик осойишталигини таъминлаш маркази раҳбари З.Қўчқаров ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар зиммасига уч кун муддатда шаҳарда атроф-муҳитга зарарли моддаларни шу жумладан, маиший чиқиндиларни  чиқарганлик, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташаганлик ҳамда оқова сувларга  оқизишнинг олдини олиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши  раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Болтаев, шаҳар ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи А.Ражапов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Б.Олимов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Д.Атамуратовлар уч кун муддатда шаҳардаги  корхона, ташкилот ва муассасалар ва аҳоли, жамоатчилик ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида карантин талабларига тўлиқ риоя қилган холда “Экологик маданият” шиори доирасида  самарали ва таъсирчан тарғибот қилишнинг аниқ, манзилли олиб бориш  чора-тадбирлар  дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилишга шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология бўйича доимий комиссия раиси К.Кенжаевлар масъул этиб белгиланди.

Йиғилиш сўнгида мухокама этилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар  карантин талаблари асосида амалиётга йўналтирилди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+