Шахмат майдончаси барпо этилди

24.10.2019 15:10:24

Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади. Шу боис болажонларнинг қобилиятини боғча ёшидан бошлаб ривожлантириш, оила муҳити  ва мактабгача таълим муассасаларида уларда илк билим кўникмаларининг шакллантириш муҳим ўрин тутади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча жойларидаги мактабгача таълим муассасаларида шахмат-шашка майдончаларини ташкил этиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланди.

Бугун вилоят Кенгаши депутати Аминбой Аминовнинг ҳомийлигида Урганч шаҳридаги 33-сон умумтаълим мактабига шахмат доскаси қуриб болажонларга ҳадя этилди. Болажонлар билан биргаликда жамоа аъзоларининг, айниқса ота-оналарнинг қувончи чексиз. Боғча майдончасига  ўрнатилган шахмат доскаси  боғча тарбияланувчиларнинг  ақл ва тафаккур кўникмаларини мустаҳкамлаш билан биргаликда спортнинг шахмат-шашка турига қизиқадиган болаларнинг сони ошишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Воҳамизда шахмат-шашка майдончаларини ташкил этиш давом этмоқда.

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+