Шараф берган “Адолат”

09.09.2019 16:09:58

Мустақиллик барчамизга имконият ва ўз-ўзимизни англаш имконини берди. Биз улғайдик, дунё яратдик. Қувонарлиси, ўзлигимизни англаб, эркин ва фаровон ҳаёт кечиришни бошладик. Кучимизга куч қўшилди. Ўзбек халқининг ҳар бир меҳнати қадрланди. Йиллар давомида ҳар бири юксак унвонлар билан тақдирланди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини кенг нишонлаш арафасида ҳам мамлакатимиз раҳбари томонидан бир гуруҳ фахрийларга юксак мукофотлар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаоллари давлат унвонлари ва партиямизнинг “Адолат” кўкрак нишонига муносиб топилиб, тақдирланганлиги ҳар биримизга шижоат ва ғурур туйғусини ҳис этишимизда туртки бўлди.

Шубҳасиз, партиядошларнинг ушбу мукофот билан тақдирланганлари орасида мен ҳам борлигим тўлқинлантирди. Халқимизда “Меҳнат қилган роҳат кўрар” деган нақл бежизга айтилмаган экан. Менинг йигирма йилдан ортиқ меҳнатим ўз мевасини берди. Бу юксак мукофот шижоат ва ғайратимни оширди. Сабаби, атрофингдаги жамоанинг эътибори, раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаётгани кучингга куч қўшар экан.

Албатта, бу мукофот шунчаки эмас, аксинча, фаолиятга янада масъулият билан ёндашиш ҳар бир ишни самарали ташкил этишда хизмат қилади. Партия раҳбарияти ва жамоага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+