Шифокор – давлат ҳимоясида

07.02.2020 13:02:22

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу бежиз эмас. Унда ҳеч бир йўналиш эътибордан четда қолмади. Жумладан, тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилгани нафақат соҳа ходимларининг, барчанинг дилидаги иш бўлди.

Шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, ушбу касб эгаларига муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтириш бўйича амалий чоралар кўрилиши, айниқса, халқимиз соҳа вакилларининг ҳурматини жойига қўйиши лозимлиги таъкид этилгани ўринли. Чунки бу билан нафақат тиббиёт, айни вақтда халқимиз саломатлигига бўлган эътибор  ортади.

Матбуот орқали кўриб турибмиз, кейинги вақтда тиббиёт ходимлари билан боғлиқ кўнгилсизликлар кўп кузатилмоқда. Шифокорларга нисбатан қўл кўтаришгача борилаётганидан кўз юмиш қийин. Бу ўз саломатлигимизга қарши чиқишдан бошқа нарса эмас. Ва айни вақтда саломатлик посбонларининг касбига муносабати ўзгаришига ҳам олиб келиши мумкин. Айниқса, ёш кадрлар юрак олдириб қўйиши мумкин.

Энди бутунлай бошқача бўлади. Аниқроқ қилиб айтганда, шифокор давлат ҳимоясига олинди. Бу борада жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш янада фойдали. Биз “адолатчилар” бу ҳаракатнинг ташаббускори бўлишимиз лозим.

Мадаминжон МАДАЗИМОВ,

Ўзбекитон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+